Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Валентин Иванов хотира-турнирида 2-ўринни эгаллади

  • Терма жамоалар
  • 29-08-2019
  • 443

Ўзбекистон U-16 терма жамоаси жорий йилнинг 16-22 сентябрь кунлари Тошкентда ўтадиган Осиё чемпионати саралашида иштирок этади.

Мазкур мусобақага тайёргарлик кўриш мақсадида Азамат Абдураимов шогирдлари бир қатор мусобақа ҳамда ўртоқлик учрашувларида майдонга тушмоқда.

Жумладан, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси 20-26 август кунлари Россия пойтахти Москва шаҳрида ўтган “Star Way” номли Валентин Иванов хотира-турнирида иштирок этди. 

 

Star Way” номли Валентин Иванов хотира-турнири

23 август

Ўзбекистон – Сербия 3:0

Голлар:  Рустам Турдимуродов,  Шахзод Акрамов,  Сардор Хожибоев.

 

25 август

Россия – Ўзбекистон 0:0

 

Якунда Ўзбекистон терма жамоаси 2-ўринни қўлга киритди. Мусобақа ғолиблиги туркиялик футболчиларга насиб этди. Сербия 3-ўринни, мезбон Россия 4-поғонани банд этди. 






Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan