“Чарм тўп-2019”: Тошкент ва Навоий жамоалари финалга йўл олди

  • ЎФА
  • 28-08-2019
  • 461

Биласиз, пойтахтимизда “Чарм тўп-2019” анъанавий футбол мусобақасининг Республика босқичи бўлиб ўтмоқда.

Турнирнинг ярим финал баҳслари ўтказилди. Натижада бугун соат 18:00да “Миллий” стадионда бошланадиган финал ўйинида Навоий вилоятининг “Келачи” ҳамда Тошкент шаҳрининг “Иқбол” жамоалари тўқнаш келадиган бўлди.

 

“Чарм тўп-2019”. Ярим финал

“Оққамиш” (Қашқадарё) – “Келачи” (Навоий) – 2:4

“Иқбол” (Тошкент ш.) – “Навкент” (Наманган) – 1:1 (5:4)

 

Таъкидлаш жоиз, финал ўйини олдидан театрлаштирилган саҳна кўринишлари ҳамда ўйиндан сўнг ўзбек эстрада юлдузлари иштирокидаги концерт дастури ташкил этилади.  
Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan