“CAFA U-15 Girls Championship-2019” мусобақасига аккредитациядан ўтказиш жараёни бошланди

  • ОФК
  • 28-08-2019
  • 437

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 11-17 сентябрь кунлари пойтахтимизда Марказий Осиё футбол ассоциацияси томонидан “CAFA U-15 Girls Championship-2019” мусобақаси ўтказилади. Мазкур турнирда 15 ёшгача бўлган қизлардан иборат 4 та юрт терма жамоалари иштирок этишади.

“CAFA U-15 Girls Championship-2019” мусобақасида Ўзбекистон, Эрон, Қирғизистон ҳамда Тожикистон терма жамоалари ғолиблик учун баҳс олиб боришади.

Ушбу мусобақани бевосита стадиондан ёритиш истагидаги ОАВ вакиллари учун аккредитация жараёни бошланганини маълум қиламиз. 7 сентябрь санасига қадар қуйидаги зарур ҳужжатларни info@ufa.uz электрон почтасига юборишингиз мумкин: 

 

*Ф.И.О.

*Ташкилот номи

* Аккредитация тури (пресс,  фото)

* 3х4 расм

* Алоқа учун телефон
Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan