Тошкентда 13-14 ёшли ўсмирлар ўртасидаги мини-футбол бўйича “Чарм тўп” турнири финал босқичи якунланди

  • ЎФА
  • 27-08-2019
  • 443

Жорий йилнинг 24-27 август кунлари Ўзбекистон футбол ассоциацияси, Фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ҳамда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ҳамкорлигида ташкил этган 13-14 ёшли маҳалла жамоалари ўртасидаги “Чарм-тўп” анъанавий мини-футбол мусобақасининг Республика финал босқичи бўлиб ўтди.

Финал босқичида жами 8 та вилоят жамоалари ғолиблик учун баҳс олиб боришди: Наманган, Фарғона, Тошкент шаҳар, Жиззах, Қашқадарё, Самарқанд, Хоразм ва Навоий.

Бугун ўтказилган финал ўйинида эса Наманган вилояти фарғоналикларни мағлубиятга учратиб мусобақа ғолибига айланди. 

 

ФИНАЛ

Наманган 3:2 Фарғона

 

Совриндорлар: 

1-ўрин:  Наманган

2-ўрин:  Фарғона

3-ўрин:  Қашқадарё

3-ўрин:  Тошкент шаҳри

 

Ғолиблар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

















Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan