"#MEDIAUZ – футбол ҳафталиги" мусобақасига қуръа ташланди

  • ЎФА
  • 22-08-2019
  • 435

Бугун "#MEDIAUZ – футбол ҳафталиги" мусобақасига қуръа ташланди.

Маросимда Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Эрматов, Агентлик директори ўринбосари Саида Мирзиёева, Профессионал футбол лигаси масъуллари, Азиз Ҳайдаров ва Диёр Имомхўжаев, ЎФА матбуот котиби Даврон Файзиев иштирок этди.

Қуръа якунида мусобақа жамоаларининг рақиблари аниқланди. Тўлиқ жадвални суратда кўришингиз мумкин. Биринчи ўйин эртага бошланади.

Барчани 23-29 август кунлари ОАВ, нашриёт-матба корхоналари ходимлари, журналист ва блогерлар ўртасида ўтказиладиган ушбу қизиқарли футбол ҳафталигига таклиф этамиз. 

Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan