Футбол бўйича Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси Тошкентда Ҳиндистон билан 2 та ўйин ўтказади

  • Терма жамоалар
  • 21-08-2019
  • 595

Футбол бўйича Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси 6-13 сентябрь кунлари қўшни Қирғизистоннинг Қоракўл  шаҳрида ўтказиладиган “Умид кубоги-2019” халқаро мусобақасида иштирок этиши ҳақида хабар берган эдик.

Мазкур мусобақа олдидан футболчи қизларимиз Тошкентда ўқув-машғулот йиғини олиб боришади. Пойтахтимиздаги йиғин 27 август – 5 сентябрь оралиғида ташкил этилади. Бундан ташқари ушбу йиғин доирасида 2 та ўртоқлик ўйини ҳам ўтказилади. Терма жамоамизга Ҳиндистон аёллар миллий терма жамоаси рақиблик қилади. Дастлабки учрашув 29 август куни бўлиб ўтади. Иккинчи ўйин эса 2 сентябрь куни ўтказилади.

Ҳар икки учрашув ҳам “Яккасарой” стадионида соат 17:00да старт олади.
Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan