Тошкентда ўсмирлар футболи бўйича ФИФА элит курслари старт олди

  • ЎФА
  • 20-08-2019
  • 514

Ўзбекистон футбол ассоциацияси мамлакатимизда болалар ва ўсмирлар футболини янада ривожлантириш мақсадида бир қатор чора-тадбирларни амалга ошириб келмоқда.

Жумладан, кеча “Чиғатой” спорт базасида болалар ва ўсмирлар футболи бўйича ФИФА элит курслари старт олди. ЎФА ҳамда ФИФА ҳамкорликда ташкил этаётган мазкур курсларни ФИФА ва ОФК инструктори, ОФК теҳник консултанти Ислом Аҳмедов олиб бормоқда.

Ўқув жараёни ўз ичига амалий ва назарий машғулотларни қамраб олади. Қолаверса, гуруҳларда ишлаш ҳамда умумий таҳлил жараёни ҳам ўтказилади.

Ушбу курслардан кўзланган асосий мақсад – юртимизда болалар ва ўсмирлар футболини ривожлантириш, қолаверса мамлакатимизда фаолият юритаётган футбол академиялари самарадорлигини янада ошириш саналади.

Курсларда ЎФА қошидаги футбол академиялари теҳник директорлари, шунингдек,  клублар қошида фаолият олиб бораётган футбол академия ва мактаблари директорлари иштирок этишмоқда. 

Таъкидлаш жоиз,  мазкур курслар 23 августга қадар давом этади.  











Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan