Coca Cola Суперлига ва Про-лига ҳакамлари иштирокида навбатдаги семинар бўлиб ўтди

  • Чемпионат
  • 20-08-2019
  • 583

Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан мамлакатимизда фаолият юритаётган ҳакамларнинг малакасини ошириш, ҳакамлар томонидан ўйинларни бошқаришда ҳалоллик ва шаффофликни таъминлаш мақсадида мунтазам равишда қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Coca Cola Суперлига ва Про-лиганинг ҳар бир туридан сўнг ЎФА Ҳакамлар ва назоратчилар департаменти томонидан ҳакамлар учун махсус семинар ташкил қилиниб, ўйинлар давомида йўл қўйилган хато ва камчиликлар таҳлил қилиб борилмоқда.

Бугун ЎФА мажлислар залида Суперлига ва Про-лигада фаолият юритаётган ҳакамлар учун навбатдаги семинар ташкил қилинди.

Семинар давомида сўнгги турларда ишлаган ҳакамларнинг ҳатти-ҳаракатлари таҳлил қилиниб, йўл қўйилган баъзи хатолар кўрсатиб ўтилди, камчиликларни қандай бартараф этиш, кейинги ўйинларда бу хатоларни такрорламаслик учун нималарга аҳамият қаратиш зарурлиги таъкидланди.

Семинарда бир қатор оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳам иштирок этганини таъкидлаб ўтиш зарур. Улар ўзларини қизиқтирган саволлар билан ҳакамларга ва мутахассисларга мурожаат қилишди.

Бу галги семинар ҳам барча учун бирдек фойдали тарзда ўтди.  







Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan