Фарғонада БЎСМ тарбияланувчилари ўртасида Ўзбекистон чемпионати якунланди

  • ЎФА
  • 17-08-2019
  • 479

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги билан ҳамкорликда вазирлик тизимидаги БЎСМ ва ИБЎСМларда спортнинг футбол тури билан шуғулланувчилар ўртасида Ўзбекистон чемпионатини ташкил этмоқда.

Фарғона вилоятида 2006 йилда туғилганлар футболчилар ўртасидаги мамлакат чемпионати баҳслари якунланди. Унда 12 та жамоа иштирок этди. Якунда Наманган жамоаси финалда Андижонни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, мазкур ёш тоифасида чемпионликни тантана қилди.

 

 

Финал

Наманган 1:0 Андижон

Гол: Жўрабек Ҳамиджонов. 

 

Совриндор жамоалар: 

1) Наманган

2) Андижон

3) Сурхондарё

3) Фарғона

 

Мусобақанинг ёпилиш қисмида турли номинацияларда энг яхши деб топилган футболчиларга яқин ўтмишнинг машҳур футболчилари Темур Кападзе ва Носир Отақўзиевлар томонидан совғалар топширилди.

 

Энг яхши дарвозабон –  (Андижон вилояти) Мелиев Муҳаммаджон

Энг яхши ҳимоячи –  (Фарғона вилояти) Турсунов Мухаммадсоҳиб

Мусобақа тўпурари –  (Наманган вилояти) Зокиржонов Абдулазиз

Энг яхши ўйинчи – (Сурхондарё вилояти) Панжиев Умарали






Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan