ЎФА ҳамда МОҚ раҳбарияти Олимпия терма жамоа мураббийлари билан учрашди

  • Терма жамоалар
  • 13-08-2019
  • 641

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарияти Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси мураббийлар штаби билан учрашув ўтказди.

Учрашув давомида терма жамоа олдига қўйилган вазифалар, ўтказилаётган ўқув-машғулот йиғинлари, Осиё чемпионатига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди.

Терма жамоа мураббийлар штаби ҳозирга қадар амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот бериб, олдиндаги масъулиятли мусобақа – U-23 Осиё чемпионатига тайёргарлик режаси билан таништиришди.

МОҚ президенти Рустам Шоабдураҳмонов Олимпия терма жамоаси бош мураббийи Любинко Друловичга барча масалаларда тўлиқ ишонч билдириши ва қўллаб-қувватлашини билдириб ўтди.

Ўз навбатида ЎФА ҳамда МОҚ раҳбарияти Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг қитъа чемпионатига муносиб ҳозирлик олиб бориши учун барча зарур шарт-шароитлар яратиб берилишини билдириб, асосий мақсад – Таиландда ўтадиган мусобақада муваффақиятли иштирок этиш ва Олимпиада ўйинларига йўлланма қўлга киритиш эканини айтиб ўтишди.
Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan