Ўзбекистон U-16 терма жамоаси сентябрь ойида юртимизда БАА билан 2 та ўртоқлик ўйини ўтказади

  • Терма жамоалар
  • 12-08-2019
  • 620

Хабарингиз бор, Ўзбекистон U-16 терма жамоаси шу йилнинг 16-22 сентябрь кунлари Тошкентда ўтадиган Осиё чемпионати саралашида иштирок этади.

Мазкур мусобақага тайёргарлик кўриш мақсадида Азамат Абдураимов шогирдлари бир қатор мусобақа ҳамда ўртоқлик учрашувларида майдонга тушмоқда. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси 20-26 август кунлари Россия пойтахти Москва шаҳрида ўтадиган “Star Way” номли Валентин Иванов хотира-турнирда иштирок этиши ҳақида хабар берган эдик. Мазкур мусобақада Туркия, Сербия, Россия ҳамда Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоалари ғолиблик учун баҳс олиб боришади.

Бундан ташқари Осиё чемпионати саралаш баҳсларига тайёргарлик доирасида Ўзбекистон U-16 терма жамоаси сентябрь ойида ҳам юртимизда ўртоқлик учрашувлари ўтказади. Терма жамоамизга БААлик тенгқурлари рақиблик қилади. Ўзбекистон ҳамда Бирлашган Араб Амирликлари ўсмирлар терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашувлари 8 ва 11 сентябрь кунлари бўлиб ўтади.
Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan