“Пахтакор-79” хотираси ёд этилди

  • ЎФА
  • 11-08-2019
  • 439

Бундан 40 йил муқаддам самода мангуга қолиб кетган “Пахтакор-79” барчамизнинг қалбимизда қолган.

Бугун эрта тонгдан “Пахтакор” стадиони ҳудудида жойлашган ёдгорлик атрофида ўзбек футболида фаолият олиб бораётган ёшу-қари жам бўлди. Авиаҳалокатда ҳалок бўлганларнинг яқинлари ва оила аъзолари, футбол жамоатчилиги вакиллари, футбол фахрийлари, мухлислар иштирок этишди. Барча биргаликада “Пахтакор-79” хотирасини ёд этди. “Пахтакор” стадионидаги ёдкорликка гулчамбарлар қўйилди.

Тадбирнинг иккинчи қисмида йиғилганлар Боткин қабристонига йўл олишди. У ерда футбол фахрийлари, спорт соҳаси мутасаддилари, журналистлар, мухлислар, бир сўз билан айтганда - "Пахтакор-79"га бефарқ бўлмаган жонкуярлар сўзга чиқиб, ўша даврдаги жамоа, унинг футболчиларини ёдга олиб, уларнинг хотираси қалбларимизда абадий яшашини билдиришди.














Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan