2007 йилда туғилган БЎСМ тарбияланувчилари ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатида Тошкент вилояти жамоаси ғолиб бўлди

  • ЎФА
  • 10-08-2019
  • 641

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги билан ҳамкорликда вазирлик тизимидаги БЎСМ ва ИБЎСМларда спортнинг футбол тури билан шуғулланувчилар ўртасида Ўзбекистон чемпионатини ташкил этмоқда.

5-10 август кунлари Андижон вилоятида 2007 йилда туғилган  БЎСМ ва ИБЎСМ тарбияланувчилари ўртасида Ўзбекистон чемпионати ўтказилди.


Мусобақада 12 та жамоа ғолиблик учун баҳс олиб боришди. Мусобақанинг финал учрашувида Тошкент вилояти ҳамда Фарғона вилояти жамоалари куч синашди. Якунда 1:0 ҳисобида зафар қучган Тошкент вилояти жамоаси мусобақа ғолибига айланди. 

 

1-ўрин  Тошкент вилояти

2-ўрин Фарғона вилояти

3-ўрин Сурхондарё вилояти

3-ўрин Самарқанд вилояти

 

Мусобақанинг ёпилиш қисмида турли номинацияларда энг яхши деб топилган футболчиларга совғалар топширилди.

 

Энг яхши дарвозабон –  (Тошкент вилояти) Мирсолиҳов Абдуллоҳ

Энг яхши химоячи –  (Самарқанд вилояти) Турдиев Фирдавс

Мусобақа тўпурари –  (Фарғона вилояти) Олимов Мужоҳид

Энг яхши ўйинчи – (Сурхондарё вилояти) Солиҳжонов Фарҳод

 

 

Навбатдаги мусобақаларга қуйидаги ҳудудлар мезбонлик қилади:

Фарғона вилояти (12-17 август) 2006 йилда туғилганлар ўртасида

Жиззах вилояти (19-24 август) 2005 йилда туғилганлар ўртасида

Тошкент шаҳри (19-24 август) 2004 йилда туғилганлар ўртасида

Самарқанд вилояти (9-14 сентябрь) 2003 йилда туғилганлар ўртасида

Хоразм вилояти (16-21 сентябрь) 2002 йилда туғилганлар ўртасида 












Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan