Футбол бўйича Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси Қирғизистонда ўтадиган “Умид кубоги” мусобақасида иштирок этади

  • Терма жамоалар
  • 07-08-2019
  • 568

6-13 сентябрь кунлари қўшни Қирғизистоннинг Қоракўл  шаҳрида аёллар терма жамоалари ўртасида “Умид кубоги-2019” халқаро мусобақаси бўлиб ўтади. Мазкур мусобақада футбол бўйича Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси ҳам иштирок этади. Турнир ғолиблиги учун шунингдек, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон терма жамоалари баҳс олиб боришади.

 

Мусобақа тақвими: 

08.09.2019

13:00 Тожикистон – Ўзбекистон

17:00 Қирғизистон – Туркманистон

09.09.2019

13:00 Ўзбекистон – Туркманистон

17:00 Тожикистон – Қирғизистон

10.09.2019

13:00 Туркманистон – Тожикистон

17:00 Қирғизистон – Ўзбекистон

11.09.2019 Дам олиш куни

12.09.2019

13:00 3-ўрин учун баҳс

17:00 Финал

 

Барча ўйинлар Қоракўлдаги “Миллий” стадионда бўлиб ўтади.  
Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan