Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Эронга қарши 2 та ўртоқлик ўйини ўтказади

  • Терма жамоалар
  • 06-08-2019
  • 626

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси пойтахтимизда ўқув-машғулот йиғини ташкил этади.

Любинко Друлович бошқарувидаги жамоамиз 28 август санасидан эътиборан йиғинга киришади ва режага кўра 10 сентябрга қадар Тошкентда машғулотлар олиб боради.

Мазкур йиғин доирасида 2 та ўртоқлик ўйини ўтказилиши ҳам кўзда тутилган. Ҳар икки учрашувда ҳам олимпиячиларимизга Эрон олимпия терма жамоаси рақиблик қилади.

Любинко Друлович бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг Эронга қарши ўртоқлик ўйинлари 6 ва 9 сентябрь кунлари бўлиб ўтади.
Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan