Фаластин – Ўзбекистон учрашуви 5 сентябрь куни Ал-Рамдаги “Фаисал Ал-Ҳуссеини” стадионида бўлиб ўтади

  • Терма жамоалар
  • 05-08-2019
  • 475

Сентябрь ойида Жаҳон чемпионати-2022 иккинчи саралаш босқичи учрашувлари старт олади.

Саралаш баҳсларининг “D” гуруҳидан ўрин олган Ўзбекистон миллий терма жамоаси илк ўйинини сафарда Фаластинга қарши ўтказади. Мазкур учрашув Ал-Рам шаҳридаги Фаластин терма жамоасининг уй ўйинларини ўтказадиган “Фаисал Ал-Ҳуссеини” стадионида бўлиб ўтади. Ўйин бизнинг вақтимиз билан соат 19:00да бошланади.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси мазкур учрашувга тайёргарлик доирасида 28 август санасидан бошлаб пойтахтимизда йиғинга киришади.

 

Жаҳон чемпионати-2022

Иккинчи саралаш босқичи / 1-тур

2019 йил / 5 сентябрь / 19:00

“Фаисал Ал-Ҳуссеини” стадиони (Ал-Рам,  Фаластин)

Фаластин – Ўзбекистон 
Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan