Сингапур терма жамоаси келаси ҳафта 2 кун машғулот ўтказади

  • ОФК
  • 04-08-2019
  • 318

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Жаҳон чемпионати-2022 иккинчи саралаш босқичи доирасидаги рақиблари хусусида маълумот бериб боришда давом этамиз.

Терма жамоамизнинг мазкур босқичдаги рақибларидан бири Сингапур терма жамоаси келаси ҳафтада 2 та норасмий машғулот ўтказади. Гап шундаки, 30 май куни мазкур юрт термаси бош мураббийи сифатида иш бошлаган япониялик мутахассис Тацума Йошида айни пайтда Сингапур Премьер-лигасида тўп сурувчи футболчиларни кузатиш жараёнини давом эттирмоқда.

Сингапур терма жамоасига номзод футболчилар билан янада яқинроқ танишиш, уларнинг ҳаракатларига баҳо бериб олиш мақсадида 5 ва 10 август кунлари 2 та норасмий машғулот ўтказилади. Бу ҳақда Сингапур футбол ассоциацияси расмий сайти маълумот бермоқда. Машғулотларга 30 нафар маҳаллий чемпионатда фаолият олиб бораётган футболчилар чақирилди. Қолаверса, Сингапур Премьер-лигаси клублари бош мураббийлари ҳам ушбу 2 та машғулотда иштирок этиб, ўз фикр ва мулоҳазаларини билдириш имкониятига эга бўлишади.
Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan