Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси “Чкалов Кубоги” мусобақасида иштирок этади

  • Терма жамоалар
  • 04-08-2019
  • 324

Кузда бўлиб ўтадиган футзал бўйича Осиё чемпионати-2020 саралаш баҳсларига ҳозирлик олиб бораётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси август ойи сўнггида Россиянинг Нижний Новгород шаҳрида ўтказилувчи халқаро мусобақада иштирок этади.

29 август – 1 сентябрь кунлари Нижний Новгородда 3-марта ташкил этилаётган “Чкалов Кубоги” мусобақаси бўлиб ўтади. Унда Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам иштирок этади. Мусобақада бош соврин учун шунингдек, Россия U-19 терма жамоаси,  “Спартак” (Москва) ҳамда “Оргхим” (Нижний Новгород) футзал клублари баҳс олиб боришади. Ҳар бир жамоа мусобақа давомида 3 тадан ўйин ўтказади.

 

“Чкалов Кубоги” мусобақаси 

29 август – пайшанба

Россия U-19 – Спартак

Оргхим – Ўзбекистон м.т.ж

 

30 август – жума

Россия U-19 – Ўзбекистон м.т.ж

Оргхим – Спартак

 

1 сентябрь – якшанба

Спартак – Ўзбекистон м.т.ж

Россия U-19 – Оргхим
Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan