Ўзбекистон U-19 терма жамоаси “CAFA U-19 championship-2019” мусобақасида иштирок этади

  • Терма жамоалар
  • 02-08-2019
  • 998

Жорий йилнинг ноябрь ойида U-19 Осиё Чемпионати-2020 саралаш баҳслари ўтказилади.  Айни пайтда Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Саудия Арабистони мезбонлик қиладиган саралаш баҳсларига тайёргарлик жараёнини давом эттирмоқда. 

Отабек Ғуломхўжаев бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси тайёргарлик доирасида бир қатор мусобақа ва ўртоқлик ўйинларида майдонга тушмоқда. Жумладан, терма жамоамиз жорий йилнинг 9-15 август кунлари Тожикистонда Марказий Осиё футбол ассоциацияси томонидан ўтказиладиган “CAFA U-19 championship-2019” мусобақасида ҳам иштирок этади. Мазкур турнирда бош соврин учун шунингдек, Тожикистон, Туркманистон, Эрон ва Афғонистон ёшлар терма жамоалари ҳам кураш олиб боради.

 

9 август

Ўзбекистон – Эрон

 

10 август

Афғонистон – Ўзбекистон

 

13 август

Ўзбекистон – Тожикистон

 

15 август

Туркманистон – Ўзбекистон 

 

Барча учрашувлар Душанбедаги “Марказий стадион”да бўлиб ўтади.
Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan