Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси “CAFA U-16 championship-2019” мусобақасида 2-ўринни эгаллади

  • Терма жамоалар
  • 02-08-2019
  • 586

Ўзбекистон U-16 терма жамоаси 26 июль – 1 август кунлари оралиғида Тожикистонда “CAFA U-16 championship-2019” мусобақасида иштирок этди. 

 

 Ўзбекистон, Тожикистон, Эрон, Туркманистон,  Афғонистон ва Қирғизистоннинг ўсмирлар терма жамоалари қатнашган мусобақада бугун сўнгги тур учрашувлари ўтказилди.  Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси 5-турда туркманистонлик тенгқурларига қарши баҳс юритиб, 4:0 ҳисобида ғалаба билан якунлади. 

 

Якунда эса Азамат Абдураимов шогирдлари  10 очко жамғарган ҳолда мусобақада 2-ўринни эгаллади.
Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan