Темур Кападзе бошчилигида ЎФАнинг мураббийликка тайёрлов ўқув курслари бўлиб ўтмоқда

  • ЎФА
  • 29-07-2019
  • 375
Ўзбекистон футбол ассоциацияси малакали мураббийларни тайёрлаш ва уларнинг савиясини ошириб боришга катта аҳамият қаратиб келмоқда. 
 
Жумладан, бугундан Тошкентда ЎФАнинг мураббийликка тайёрлов бўйича 4 кунлик ўқув курсларига старт берилди. Жами 18 нафар иштирокчи қатнашаётган ўқув курсларида яқин ўтмишнинг машхур футболчиларидан Собир Усмонходжаев, Дмитрий Краев, Андрей Поволяев ҳам бор эканини қайд этиш жоиз.
 
Мазкур ўқув курсларини ЎФА инструктори Темур Кападзе ва Шамиль Исеев олиб боряпти. Уларга Ойбек Давлетмуротов ёрдам бермоқда. Ўқув курслари давомида мураббийлик фаолиятини бошлаш арафасида турган иштирокчиларга ушбу соҳа ҳақида дастлабки маълумотлар берилади. Улар билан назарий ва амалий машғулотлар олиб борилади. Машғулотлардан кейин иштирокчилардан имтиҳон олинади.
 
Имтиҳонларни муваффақиятли топширганлар "C" лицензияси учун ўқиш имкониятига эга бўлишади. 
 
Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan