Маҳалла ёшлари ўртасида мини-футбол бўйича “Чарм тўп” анъанавий турнири ўтказилади

  • ЎФА
  • 24-07-2019
  • 470

Ёшлар ўртасида спортнинг футбол ва мини-футбол турларини кенг оммалаштириш, маҳаллаларда истиқомат қилаётган иқтидорли ёшларни саралаш ишларини амалга ошириш, уларни спорт-соғломлаштириш тадбирларига кенг жалб қилиш, тиббий ва жисмоний маданиятни ривожлантириш мақсадида маҳалла ёшлари ўртасида мини-футбол бўйича “Чарм тўп” анъанавий турнири ўтказилади.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши, Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ҳамкорликда мамлакатимиздаги барча маҳалла фуқаролар йиғинларида 13-14 ёшли ўсмирлар ўртасида мини-футбол бўйича “Чарм тўп” анъанавий турнирини ташкил этади. Мазкур мусобақа жорий йилнинг июль-август ойларида бўлиб ўтиши кўзда тутилган. 

 

Мусобақа 5 босқичда ўтказилади:

1-босқич — маҳалла ва маҳаллалараро босқичи (22 – 25 июль кунлари);  


2-босқич — туман ва шаҳар босқичи (29-31 июль кунлари);

3-босқич — вилоят босқичи (9-11 август кунлари);

4-босқич — минтақавий (ҳудудлараро) босқич (16-18 август кунлари);

5-босқич — Республика финал босқичи (24-27 август кунлари). 

 

Мазкур мусобақанинг маҳаллалараро босқичи 22 июлдан эътиборан старт олди. 25 июлда туман ва шаҳар босқичига йўл олган жамоалар номлари маълум бўлади.   
Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan