ОАВ вакиллари учун IFABнинг янги қоидалари бўйича семинар ўтказилади

  • Чемпионат
  • 23-07-2019
  • 401

Халқаро Футбол Ассоциациялари Кенгаши IFAB март ойидаги йиғилишида жорий йилнинг 1 июнидан бошлаб футбол қоидаларига бир қатор ўзгартиришлар киритилишини маълум қилган эди.

Ушбу қоидалар футболнинг жонли девор, голни нишонлаш, тўпни ўйинга киритиш, қўл билан ўйнаш, ўйинчи алмаштириш, пенальти, баҳсли тўп, мураббийга карточка кўрсатиш каби ҳолатлари бўйича қабул килинган.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда Профессионал футбол лигаси байроғи остида ўтказиладиган мусобақаларда ҳам ушбу қоидалар жорий мавсумнинг иккинчи даврасидан эътиборан амал қилишни бошлайди. Қоидаларга киритилган ўзгартиришлар бўйича дастлаб миллий чемпионатимиз ва кубок баҳсларида ишлайдиган ҳакам ҳамда назоратчилар, шунингдек, клублар футболчи ва мураббийлари учун семинар ташкил этилди.

Бугун эса миллий чемпионатимизни ёритиб борувчи оммавий ахборот воситалари вакиллари учун ҳам семинар бўлиб ўтади. Унда янги қоидалар бўйича батафсил маълумот берилади. Семинар соат 14:00да ЎФА мажлислар залида бошланади. Семинарда барча турдаги ОАВ вакиллари қатнашиши мумкин. 
Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan