Ўзбекистонлик ҳакамлар VAR тизими бўйича ОФКнинг семинарида иштирок этишди

  • ОФК
  • 22-07-2019
  • 403

Малайзия пойтахти Куала Лумпурда Осиё футбол конфедерациясининг VAR тизими бўйича иккинчи семинари бўлиб ўтди. Ушбу семинар 2020 йилнинг январь ойида Таиландда бўлиб ўтадиган U-23 Осиё чемпионатига тайёргарлик доирасида ташкил этилди.

Унда 16 та мамлакатдан ҳакамлар иштирок этишди. Жумладан, Ўзбекистондан Валентин Коваленко, Илгиз Танташев ҳамда Азиз Асимов каби реферилар VAR тизими бўйича ўтказилган семинарда қатнашишди.

Ҳакамлар семинар давомида VAR тизими бўйича амалий ва назарий билимларга эга бўлишди. Ушбу тизимнинг афзалликлари, учрашувлар давомида мазкур тизим бўйича иш олиб боришда эътибор қаратиш лозим бўлган жиҳатлар хусусида батафсил маълумот берилди. 

Таъкидлаш жоиз, мазкур семинарда инструктор сифатида Дэвид Эллерей (Англия), Али Ал Траифи (Саудия Арабистони), Субҳиддин Мохд Салоҳ (Малайзия), Хани Баллан (Қатар) ва Фарҳод Абдуллаев (Ўзбекистон) иш олиб боришди.
Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan