Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларидан иборат Ўзбекистон терма жамоаси Халқаро Суперкубок мусобақасида қатнашади

  • Терма жамоалар
  • 22-07-2019
  • 289

Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларидан иборат Ўзбекистон терма жамоаси 29 июль – 1 август кунлари навбатдаги халқаро мусобақада иштирок этади.

Россия Федерациясининг Сочи шаҳрида меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларидан иборат терма жамоалар ўртасида халқаро Суперкубок мусобақаси бўлиб ўтади. Ушбу мусобақада Жамшид Асадов бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси ҳам қатнашади. Турнир регламентига мувофиқ унда 2004-2005 йилларда туғилган футболчилар тўп суради.

Халқаро Суперкубок мусобақасида Россия, Туркия,  Ўзбекистон ва Каталония терма жамоалари иштирок этади. 
Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan