Футзал: Ўзбекистон миллий терма жамоаси EREMни мағлуб этди

  • Терма жамоалар
  • 22-07-2019
  • 399

Октябрь ойида бўлиши режалаштирилган футзал бўйича Осиё чемпионати-2020 саралаш баҳсларига ҳозирлик кўраётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси пойтахтимизда йиғин ўтказаётганидан хабарингиз бор.

Терма жамоамиз йиғин доирасида 2 та назорат учрашуви ўтказади. Ҳар икки ўйинда ҳам терма жамоамизга қўшни Қирғизистоннинг етакчи клуби – EREM рақиблик қилади.

Бугун дастлабки баҳс “Бунёдкор” академияси залида ташкил этилди. Қизиқарли тарзда кечган ўйинда Баҳодир Аҳмедов ушбу йиғинга жалб этилган барча 18 нафар футзалчини синаб кўрди. Якунда вакилларимиз 6:5 ҳисобида ғалаба қозонишди. 

 

Ўзбекистон м.т.ж.  – EREM (Қирғизистон) 6:5

Голлар: Абдулла Солиҳов, Хушнур Эркинов (2), Равшан Исматуллаев, Ботир Ризаев, Суннат Жўраев – Муҳсин Башир (2), Юлдашбай Салимбаев, Сагинндик Акимбаев, Бексултан Назаров. 


 

Иккинчи назорат беллашуви эса 24 июль куни бўлиб ўтади. Таъкидлаш жоиз, ушбу йиғин 26 июль санасига қадар давом этади.
Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan