“Hero Interсontinental Cup 2019” мусобақаси финалини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқарди

  • ЎФА
  • 20-07-2019
  • 422

Ҳиндистоннинг Аҳмадобод шаҳрида “Hero Interсontinental Cup 2019” мусобақаси бўлиб ўтаётгани ҳақида  хабар берган эдик.

Мазкур турнирда Ҳиндистон, Тожикистон, Сурия ҳамда КХДР терма жамоалари иштирок этишди. Турнирнинг ҳал қилувчи финал учрашувида Тожикистон КХДР билан баҳс олиб бориб, 0:1 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Диққатга сазовор жиҳати шундаки, мусобақанинг финал учрашувини ўзбекистонлик ҳакамлар гуруҳи бошқариб борди. Бош ҳакам сифатида Аҳрол Рисқуллаев фаолият олиб борган бўлса, унга қанотларда Андрей Цапенко ҳамда Руслан Серазитдинов ёрдам берди. Захира ҳаками сифатида эса Жасур Мухторов ишлади.

Шу тариқа, 7-19 июль кунлари бўлиб ўтган мусобақада КХДР терма жамоаси ғолиб чиқди. 
Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan