Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси йиғин доирасидаги охирги ўйинда “Локомотив U-21”ни мағлуб этди

  • Терма жамоалар
  • 17-07-2019
  • 467

Жорий йилнинг ноябрь ойида U-19 Осиё Чемпионати-2020 саралаш баҳслари ўтказилади. Саудия Арабистони мезбонлик қиладиган саралаш баҳсларига тайёргарлик олиб бораётган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси пойтахтимизда йиғин ўтказди.

Отабек Ғуломхўжаев бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 8 июлдан Тошкентда йиғинга киришган эди. Бош мураббий терма жамоа ўзагини шакллантириш ва терма жамоага номзод футболчилар ҳаракатларини кўздан кечириш мақсадида ушбу йиғинга жами 30 нафар футболчи чақиришга қарор қилди.

Йиғин мобайнида 3 та назорат учрашуви ўтказилиши ҳам кўзда тутилган эди. Бугун сўнгги ўйин ўтказилди. Унда терма жамоамизга “Локомотив U-21” жамоаси рақиблик қилди. Қизиқарли кечган ўйинда ёшлар терма жамоамиз 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

 

Синов-назорат учрашуви

Ўзбекистон ё.т.ж. – “Локомотив U-21” 2:1

Голлар: Иброҳим Ибрагимов (49), Ҳусаин Норчаев (87) – Иброҳим Ғанихонов (20). 

Ўзбекистон ё.т.ж: Амал Шавкетов, Алибек Давронов, Жовоҳир Жўраев, Саидазамат Мирсаидов, Хуршид Убайдуллаев, Бекзод Шамсиев, Иброҳим Ибрагимов, Диёр Ҳолматов, Абдулазиз Абдусаломов, Асилбек Обидов, Алишер Одилов.

Захирадан майдонга тушганлар: Мўминмирзо Қодиров, Элдор Бегимов, Достон Турсунов, Улуғбек Акназаров, Ҳусаин Норчаев, Тоҳир Рафаелов, Бобур Собиров, Асилбек Қаюмов, Миржалол Мирзаев, Муҳаммадазиз Иброҳимов, Ислом Абдуллахонов. 

 

Мазкур ўқув-машғулот йиғини эртага ўз ниҳоясига етади.
Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan