Элдор Шомуродов: Гуруҳда 1-ўринни эгаллаш учун ҳаракат қиламиз

  • Терма жамоалар
  • 17-07-2019
  • 791

Бугун Малайзия пойтахти Куала Лумпурда жойлашган Осиё футбол конфедерацияси бош қароргоҳида Жаҳон чемпионати-2022 ҳамда Осиё кубоги-2023 мусобақалари иккинчи саралаш босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Қуръа натижаларига кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси иккинчи саралаш босқичининг “D” гуруҳидан ўрин олди. Гуруҳда терма жамоамизга Саудия Арабистони, Фаластин, Яман ҳамда Сингапур термалари рақиблик қилади.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов қуръа натижалари хусусида ЎФА расмий сайтига ўз фикрларини билдириб ўтди:



- Гуруҳимиздан ўрин олган терма жамоалар орасида кучсизлари йўқ, деб  ўйлайман. Ҳамма ўз олдига қўйилган мақсадга эришиш учун ҳаракат қилади. Барча ўз мамлакати шаъни учун ўйнайди. Бу эса ўйинлар осон ўтмаслигини англатади. Лекин барчаси ўзимизга боғлиқ, деб ҳисоблайман. Чунки агар ҳар бир ўйинга жиддий ҳозирлик олиб борсак ва майдонга ҳар гал яхши руҳий тайёргарлик билан тушсак, ҳар қандай рақибни мағлуб этишга кучимиз етади, деб ўйлайман. Насиб этса, ушбу саралаш босқичи якунида гуруҳда 1-ўринни олишга ҳаракат қиламиз, - деди маҳоратли ҳужумчи. 
Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan