ЎФАнинг навбатдан ташқари Конференциясини ёритиб борадиган ОАВ вакиллари диққатига

  • ЎФА
  • 13-07-2019
  • 546

Хабарингиз бор, 15 июль куни Ўзбекистон футбол ассоциациясининг навбатдан ташқари Конференцияси бўлиб ўтади. Конференция пойтахтимиздаги “Radisson BLU” меҳмонхонасида ўтказилади.

Биласиз, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ушбу муҳим тадбир учун ОАВ вакилларини 10 июль санасига қадар аккредитация қилиш жараёнини ўтказди. Конференцияни бевосита воқеа жойидан ёритиб бориш мақсадида аккредитациядан ўтиш учун ҳужжат топширган барча турдаги ОАВ вакиллари “Radisson BLU” меҳмонхонасига 15 июль куни соат 14:00дан бошлаб ташриф буюришлари мумкин бўлади. Уларга 14:30га қадар давом этадиган рўйхатдан ўтиш жараёнида махсус аккредитация карточкалари тақдим этилади.
Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan