Ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси Ҳиндистон – Тожикистон учрашувида ишлади

  • ЎФА
  • 08-07-2019
  • 662

Ҳиндистоннинг Аҳмадобод шаҳрида “Hero Interсontinental Cup 2019” мусобақаси старт олди. Мазкур турнирда Ҳиндистон, Тожикистон, Сурия ҳамда КХДР терма жамоалари иштирок этишмоқда.

Кеча мазкур мусобақанинг очилиш ўйини бўлиб ўтди. Унда Ҳиндистон терма жамоаси Усмон Тошев бошчилигидаги Тожикистон билан баҳс олиб бориб, 2:4 ҳисобида имкониятни бой берди.

Мазкур ўйинни ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси бошқариб борди. Жасур Мухторов бош ҳакам сифатида ишлаган бўлса, унга қанотларда Руслан Серазитдинов ва Андрей Цапенко ёрдам беришди. Захира ҳаками сифатида эса Аҳрол Рисқуллаев ишлади.

Таъкидлаш жоиз, кеча старт олган мусобақа 19 июлга қадар давом этади.
Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan