Ўзбекистон терма жамоаси меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ўртасидаги Жаҳон кубогида иштирок этади

  • Терма жамоалар
  • 08-07-2019
  • 552

12-15 июль кунлари Польшада меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ўртасида Жаҳон кубоги баҳслари бўлиб ўтади. 

Унда Жамшид Асадов бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этади. Жаҳон кубоги баҳсларининг гуруҳ босқичига ташланган қуръа натижаларига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси мусобақанинг "С" гуруҳидан ўрин олди. Гуруҳда терма жамоамизга Испания, Вьетнам, Россия, Латвия, Словения, Беларус терма жамоалари рақиблик қилади.

Терма жамоамиз меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ўртасидаги Жаҳон кубогига қуйидаги таркибда йўл олади: 

Дарвозабон: Сергей Исламов

Ҳимоячилар: Данил Шаплов, Тоир Эргашбоев, Жаҳонгир Очилов, Абдуқаҳҳор Шоназаров. 

Ярим ҳимоячилар: Эдгар Шамшидов, Амир Нюсков, Руслан Караханян. 

Ҳужумчилар: Тимур Абибуллаев, Салим Сон. 

Ёрдамчи мураббий: Азиз Касимов. 

Бош мураббий: Жамшид Асадов.
Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan