Сурхондарёда ЎФАнинг мураббийликка тайёрлов ўқув курслари якунланди

  • ЎФА
  • 05-07-2019
  • 779

Ўзбекистон футбол ассоциацияси малакали мураббийларни тайёрлаш ва уларнинг савиясини ошириб боришга катта аҳамият қаратиб келмоқда. Натижада мунтазам равишда мураббийликка тайёрлов ва малака ошириш курслари ташкил этилмоқда.

Кеча Сурхондарёда ЎФАнинг тўрт кунлик мураббийликка тайёрлов ўқув курслари якунига етди. Ушбу курсларда 18 нафар мураббийлик фаолиятини бошлаш арафасида турган иштирокчилар қатнашди.

Сурхондарёда ташкил этилган ўқув курсларини ЎФА инструктори Элдор Мойлиев олиб борди. Унга Ориф Оноров ёрдам берди. Курс давомида иштирокчиларга мураббийлик фаолияти хусусида дастлабки маълумотлар берилди. Сўнгра қатнашчилар олган билимлари бўйича имтиҳонлар топширишди.

Имтиҳонни муваффақиятли топширган мураббийлар эндиликда “C” лицензияси бўйича таҳсил олиш имконига эга бўлишади. 
Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan