ОАВ диққатига: ЎФАнинг навбатдан ташқари Конференциясида иштирок этиш учун аккредитация жараёни бошланди

  • ЎФА
  • 04-07-2019
  • 564

2019 йил 15 июль санасида Ўзбекистон футбол ассоциациясининг навбатдан ташқари Конференцияси бўлиб ўтади. Конференция кун тартибидан ЎФА Президентини сайлаш масаласи ҳам ўрин олган.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ушбу муҳим тадбир учун ОАВ вакилларига аккредитация жараёни бошланганини маълум қилади. ЎФАнинг навбатдан ташқари Конференциясини бевосита воқеа жойидан ёритиб боришни истаган барча турдаги ОАВ вакиллари 10 июль санасига қадар info@ufa.uz электрон почтасига қуйидаги кўринишда ҳужжатларни юбориши талаб этилади:

 

*Ф.И.О.

*Ташкилот номи

*Аккредитация тури (мухбир,  фотомухбир …)

* 3х4 расм

*Алоқа учун телефон

 

Тадбир ўтадиган залда жойлар сони чегаралангани боис Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳар бир нашрга бериладиган аккредитация карточкалари сонини белгилаш ҳуқуқини ўзида қолдиради.  
Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan