Тошкентда "Про" дипломи учун ОФК халқаро ўқув-курсларининг бешинчи модули бошланди

  • ЎФА
  • 03-07-2019
  • 604
Ўзбекистон футбол ассоциацияси юртимиздаги футбол мураббийларининг малакасини ошириш ва мураббийликни ривожлантириш борасида бир қатор чора-тадбирлар амалга ошириб келмоқда. ЎФА байроғи остида мураббийларнинг малакасини ошириш бўйича мунтазам семинар ва ўқув курслари ташкил этилмоқда. 
 
1 июль санасидан эътиборан Тошкентда "Про" дипломи учун ОФК халқаро ўқув-курсларининг бешинчи модули старт олди. Ўқув жараёнлари "Чиғатой" спорт базасида олиб борилмоқда. Ўқув курсларини қувайтлик ФИФА ва ОФК инструктори Бадр Аҳмад олиб бормоқда. Унга Ислом Аҳмедов ёрдам бермоқда. Курс менежери Шовкат Имамов. 
 
Қайд этиш жоиз, мазкур ўқув-курсларида 21 нафар мураббий таҳсил олмоқда. Улар қаторида Рўзиқул Бердиев, Улуғбек Бақоев, Жафар Ирисметов, Нўъмон Ҳасанов, Жасур Абдураимов, Ҳамид Актамов каби таниқли мутахассислар ҳам бор. 
 
Бешинчи модуль жорий йилнинг 12 июль санасига қадар давом этади.
 
Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan