Бухорода ЎФАнинг мураббийликка тайёрлов ўқув курслари бўлиб ўтмоқда

  • ЎФА
  • 02-07-2019
  • 917

Ўзбекистон футбол ассоциацияси малакали мураббийларни тайёрлаш ва уларнинг савиясини мунтазам ошириб боришга катта аҳамият қаратган ҳолда тайёрлов ўқув курсларини ўтказиб келмоқда.

Жумладан, 1 июль санасидан эътиборан Бухорода ЎФАнинг мураббийликка тайёрлов бўйича 4 кунлик ўқув курслари бошланди. Унда жами 18 нафар иштирокчи қатнашмоқда.

Мазкур ўқув курсларини ЎФА инструктори Владимир Коваленко олиб бормоқда. Унга Фарруҳ Ҳамроев ёрдам бермоқда. Ўқув курслари давомида мураббийлик фаолиятини бошлаш арафасида турган иштирокчиларга ушбу соҳа ҳақида дастлабки маълумотлар берилмоқда. Улар билан назарий ва амалий машғулотлар олиб борилмоқда. Машғулотлардан сўнг иштирокчилар имтиҳон топширишади.

Имтиҳонларни муваффақиятли топширганлар "C" лицензияси учун ўқиш имкониятига эга бўлишади.
Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan