Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси йиғин бошлади

  • Терма жамоалар
  • 01-07-2019
  • 619

Октябрь ойида бўлиши режалаштирилган футзал бўйича Осиё чемпионати-2020 саралаш баҳсларига ҳозирлик жараёнини бошлаш мақсадида Ўзбекистон миллий терма жамоаси 1-26 июль кунлари йиғин ўтказади.

Бугундан терма жамоамиз вакиллари йиғинни бошлашди. Машғулотлар кунига 2 маҳалдан “Бунёдкор” академияси залида олиб борилмоқда. Терма жамоа ўзагини шакллантириш ҳамда футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасига номзод бўлган футзалчилар ҳаракатларини кўздан кечириш мақсадида бош мураббий Баҳодир Аҳмедов ушбу йиғинда 18 нафар футзалчини синаб кўрмоқда.

Қуйида бугунги машғулот жараёнидан фотолавҳаларни томоша қилишингиз мумкин: 













Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan