Футзал бўйича клублар ўртасидаги Осиё чемпионати баҳсларига қуръа ташланди

  • ОФК
  • 27-06-2019
  • 692

7-18 август кунлари Таиландда футзал бўйича клублар ўртасидаги Осиё чемпионати баҳслари бўлиб ўтади.

Унда қитъамизнинг энг кучли 16та клуби иштирок этади. Бангкок шаҳри мезбонлик қилувчи мусобақага бугун қуръа ташлаш маросими ўтказилди.

Унга кўра, мусобақада юртимиз шарафини ҳимоя қилувчи АГМК клуби “B” гуруҳидан ўрин олди. Мазкур гуруҳда олмалиқлик футзалчилар “Тай Сон Нам” (Вьетнам),  “Нафт ал Васат” (Ироқ) ҳамда “Ал Райян” (Қатар) клубларига қарши баҳс олиб боришади.
Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan