Легионерларимиз: Одил Аҳмедовнинг жамоаси ОЧЛ-2019 чорак финалига йўл олди

  • ОФК
  • 26-06-2019
  • 738

Қитъамизда клублар миқиёсидаги энг нуфузли мусобақа саналадиган Осиё чемпионлар лигасида 1/8 финал босқич учрашувлари бўлиб ўтмоқда.

Ўтган ҳафта Шарқ минтақаси жамоалари 1/8 финал дастлабки учрашувларни ўтказишган эди. 19 июнь Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов фаолият олиб бораётган Хитойнинг “Шанхай СИПГ” клуби ўз майдонида Жанубий Кореянинг “Чонбук Моторс” жамоаси билан баҳс олиб бориб, 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаган эди.

Бугун “Чонжу Уорлд кап стэдиум”да жавоб беллашуви ўтказилди. Мазкур ўйиннинг ҳам асосий вақти 1:1 ҳисоби қайд этилди. Пенальтилар сериясида эса хитойликлар 5: 3 ҳисобида рақибдан устун келишди ва чорак финалга йўлланма олишди.

Одил Аҳмедов ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди ва пенальтилар сериясида рақиб дарвозасини аниқ ишғол қилди.
Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan