Coca Cola Суперлига 12-тури доирасида “Биз гиёҳвандликка қаршимиз” акцияси ўтказилди

  • Чемпионат
  • 26-06-2019
  • 603

21-23 июнь кунлари Coca Cola Суперлигада 12-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Мазкур тур доирасида “Биз гиёҳвандликка қаршимиз” акцияси ташкил этилди. 

Қайд этиш жоиз, 26 июнь – Халқаро гиёҳвандликка қарши кураш куни саналади. Ёш авлодни гиёҳвандлик балосидан асраш, барчани огоҳликка чорлаш ҳамда спорт билан ошно тутинишини тарғиб этиш мақсадида Coca Cola Суперлига 12-тур учрашувларида гиёҳвандликка қарши курашни тарғиб этиш бўйича акция ташкил этилди.

Учрашувлар пайти стадион таблоларида махсус видеороликлар намойиш этилиб, ўйинлар старти олдидан футболчилар соғлом турмуш тарзига чорловчи махсус баннерлар олдида суратга тушишди.
Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan