Ўзбекистон U-16 терма жамоаси иккинчи ўйинда тожикистонлик тенгқурларидан устун келди

  • Терма жамоалар
  • 23-06-2019
  • 865

Хабарингиз бор, Ўзбекистон U-16 терма жамоаси жорий йилнинг 14-22 сентябрь кунлари Тошкентда ўтадиган Осиё чемпионати саралашида иштирок этади.

Саралаш баҳсларига тайёргарлик доирасида Азамат Абдураимов шогирдлари Тошкентда йиғин ўтказишди. Мазкур йиғин доирасида эса терма жамоамиз аъзолари Хўжанд шаҳрида Тожикистон U-16 терма жамоасига қарши 2та ўртоқлик ўйини ўтказиши режалаштирилган эди.

Бугун ҳар икки терма жамоа вакиллари иккинчи ўртоқлик учрашувини ўтказишди. Қизиқарли кечган беллашувда Ўзбекистон U-16 терма жамоаси рақибдан устун келди.

Терма жамоамиз сафида Шаҳзод Акрамов ҳамда Муҳриддин Пазилдинов рақиб дарвозасини ишғол этишга муваффақ бўлди. 

 

ТОЖИКИСТОН (U-16) – ЎЗБЕКИСТОН (U-16) 1:2

Голлар: Хуршед Давлатзода, 21 (1:0 пенальти). Шаҳзод Акрамов, 38 (1:1). Муҳриддин Пазилдинов, 63  (1:2 пенальти).

Ўзбекистон (U-16): Бекнур Пармонов, Вазген Погосян, Бобур Мўйдинов, Кирилл Тодоров, Тоҳир Тўхтасинов, Муҳриддин Пазилдинов, Абдуқодир Ҳусанов, Шаҳзод Акрамов, Рустам Турдимуродов, Алишер Хайруллаев, Риан Исломов. 

Захирадан майдонга тушганлар: Азизжон Тошкенбоев, Нодир Абдураззоқов, Жасур Убайдуллаев, Облоёр Раҳматов. 

Огоҳлантиришлар: Меҳрубон Каримов (36), Абдулфатоҳи Ҳудойдотзода (67) – Тоҳир Тўхтасинов (15),  Шаҳзод Акрамов (24),  Абдуқодир Ҳусанов (60),  Бекнур Пармонов (71),  Алишер Хайруллаев (84),  Бобур Мўйдинов (86). 

Четлатиш: Шаҳзод Акрамов (50).  








Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan