Тошкентда "B" дипломи бўйича мураббийлик ўқув курсларининг учинчи модули бошланди

  • ЎФА
  • 21-06-2019
  • 719

Ўзбекистон футбол ассоциацияси юртимизда мураббийлик соҳасини ривожлантириш, мураббийлар салоҳияти ҳамда маҳоратини ошириш бўйича бир қатор чора-тадбирларни амалга ошириб келмоқда.

21 июнь куни “Бунёдкор” академиясида "B" дипломи учун ОФКнинг халқаро мураббийлик курслари учинчи модули старт олди. Мазкур курсларда 24 нафар мураббий иштирок этмоқда. Улар орасида Алишер Холиқов, Александр Корнейчук, Расул Хайитов каби мутахассислар ҳам бор.

Мураббийлик курсларини ФИФА ва ОФК инструктори Усмон Тошев олиб бормоқда. Унга Ойбек Давлетмуратов ёрдам беряпти. Мазкур ўқув курслари назарий ва амалий машғулотлардан иборат бўлиб, жорий йилнинг 24 июнь куни якунига етади.

Таъкидлаш лозим, "B" дипломи бўйича мураббийлик ўқув курси 4та модулдан иборат бўлиб, модуллар орасида бир ой танаффус қилинади. 
Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan