Санжар Ризаев “Ал Жазира” – “Ал Жаиш” учрашувида комиссар сифатида ишлайди

  • ОФК
  • 21-06-2019
  • 593

Қитъамизда клублар миқиёсида Осиё Чемпионлар лигасидан кейинги ўринда турувчи ОФК кубоги баҳслари секин-аста ўзининг ҳал қилувчи палласига яқинлашмоқда.

ОФК кубоги-2019да минтақалар бўйича ярим финал ўйинлари старт олди.  Келаси ҳафта ярим финал жавоб учрашувлари бўлиб ўтади.

Ғарб минтақасида ярим финал жавоб ўйинлари доирасидаги “Ал Жазира” (Иордания) – “Ал Жаиш” (Сурия) учрашувида ҳамюртимиз Санжар Ризаев учрашув комиссари сифатида фаолият олиб борадиган бўлди. 

 

25 июнь / Амман (Иордания)

“Ал Жазира” (Иордания) – “Ал Жаиш” (Сурия)

Бош ҳакам:  Лиу Квок Ман (Гонконг)

Ёрдамчи ҳакамлар:  Чов Чун Кит (Гонконг), Лав Минг Леонг (Гонконг). 

Захира ҳаками: Исмоил Ҳабиб Али Исмоил (Баҳрайн)

Назоратчи: Мухтор Солиҳ Али ал ярими (Яман)

Комиссар: Санжар Ризаев (Ўзбекистон)

 

Таъкидлаб ўтамиз, мазкур учрашув 25 июнь куни бўлиб ўтади. 



Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan