Ўзбекистон U-16 терма жамоаси бугун Тожикистон U-16 терма жамоасига қарши майдонга тушади

  • ЎФА
  • 21-06-2019
  • 615

Ўзбекистон U-16 терма жамоаси шу йилнинг 14-22 сентябрь кунлари Тошкентда ўтадиган Осиё чемпионати саралашида иштирок этади. 

Мазкур мусобақага тайёргарлик кўриш мақсадида Азамат Абдураимов шогирдлари Тошкентда йиғин ўтказди. Мазкур  йиғин доирасида терма жамоамиз аъзолари Хўжанд шаҳрида Тожикистон  U-16 терма жамоасига қарши 2та ўртоқлик ўйини ўтказиши режалаштирилган. Ўртоқлик ўйинлари 21 ва 23 июнь кунларига мўлжалланган. 

Бугун дастлабки учрашув бўлиб ўтади. Ўйин соат 17:30да старт олиши кўзда тутилган. 

 

21 июнь (жума)

Тожикистон (U-16) – Ўзбекистон (U-16)

Бош ҳакам: Хуршед Дадобоев (Хўжанд).

Комиссар: Жовидон Ҳасанов (Душанбе).

 

Хўжанд, “Тожикистон Мустақиллигининг 20 йиллиги” стадиони.
Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan