Наманганда ЎФАнинг мураббийликка тайёрлов ўқув курслари бўлиб ўтмоқда

  • ЎФА
  • 20-06-2019
  • 595

Ўзбекистон футбол ассоциацияси малакали мураббийларни тайёрлаш ва уларнинг савиясини мунтазам ошириб боришга катта аҳамият қаратиб келмоқда.

Жумладан, айни пайтда Наманганда ЎФАнинг мураббийликка тайёрлов бўйича 4 кунлик ўқув курсларига старт берилди. Мазкур ўқув курсларни Шерзод Раимжонов олиб боряпти. Унга Александр Лян ёрдам бермоқда. Ўқув курслари давомида мураббийлик фаолиятини бошламоқчи бўлиб турганларга ушбу соҳа ҳақида батафсил маълумотлар берилади. Улар билан назарий ва амалий машғулотлар олиб борилади. Якунда машғулотлардан сўнг иштирокчилар олинган билимлари бўйича махсус имтиҳон топширишади. 

Имтиҳонларни муваффақиятли топширганлар "С" лицензияси учун ўқиш имкониятига эга бўлишади.
Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan