Ҳудудий болалар ва ўсмирлар футбол академиялари ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати 12-тур ўйинлари анонси

  • ЎФА
  • 20-06-2019
  • 814

Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан истиқболли ва иқтидорли футболчиларни турли ёш тоифадаги миллий терма жамоалар ҳамда профессионал футбол клублари учун тайёрлаб бориш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳузуридаги Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар болалар-ўсмирлар футбол академияларининг U-14, U-15, U-16, U-17 ёшдаги тарбияланувчилари ўртасида Ўзбекистон Чемпионати ташкил этилган бўлиб, эртага 21 июнь куни ана шу мусобақанинг 12-тур ўйинларига старт берилди.

"А" гуруҳидаги 12-тур учрашувларида Хоразм вилояти академияси Қорақалпоғистон Республикаси академиясига қарши, Навоий вилояти академияси Самарқанд академиясига қарши, Қашқадарё вилояти академияси Бухоро вилояти академиясига қарши баҳс олиб боради. "А" гуруҳида 12-турда Сурхондарё академияси футболчилари дам олади.  

"B" гуруҳида 12-турда Фарғона вилояти академияси Андижон вилояти академиясига қарши, Сирдарё вилояти академияси Жиззах вилоят академиясига қарши, Тошкент вилояти академияси Тошкент шаҳар академиясига қарши баҳс олиб боради. Бу гуруҳда 12-турда Наманган вилояти академияси футболчилари дам олади.

Ўтказилган ўйинлар натижалари 12-тур якунланганидан кейин сайтимиз орқали эълон қилинади.
Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan