Ҳудудий болалар ва ўсмирлар футбол академиялари ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати 10-тур ўйинлари анонси

  • ЎФА
  • 15-06-2019
  • 778
 
Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан истиқболли ва иқтидорли футболчиларни турли ёш тоифадаги миллий терма жамоалар ҳамда профессионал футбол клублари учун тайёрлаб бориш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

 Жумладан, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳузуридаги Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар болалар-ўсмирлар футбол академияларининг U-14, U-15, U-16, U-17 ёшдаги тарбияланувчилари ўртасида Ўзбекистон Чемпионати ташкил этилган бўлиб, бугун 15 июнь куни ана шу мусобақанинг 10-тур ўйинларига старт берилди.

 "А" гуруҳидаги 10-тур учрашувларида Навоий академияси Хоразм академиясига қарши, Бухоро вилояти академияси Сурхондарё жамоасига қарши, Самарқанд вилояти эса Қорақалпоғистор Республикаси академиясига қарши майдонга тушади. "А" гуруҳида 7-турда Қашқадарё академияси футболчилари дам олади.   

 "B" гуруҳида 10-турда Андижон вилояти академияси Наманган вилояти академиясига қарши, Тошкент вилояти Сирдарё вилоят академиясига қарши, Тошкент шаҳри академияси Жиззах академиясига қарши баҳс олиб боради. Бу гуруҳда 10-турда Фарғона вилояти академияси футболчилари дам олади.

Ўтказилган ўйинлар натижалари 10-тур якунланганидан кейин сайтимиз орқали эълон қилинади.
 
Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan