Ҳудудий футбол академияларида "English for football" мавзусида очиқ дарс бўлиб ўтди

  • ЎФА
  • 13-06-2019
  • 453
 
Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан ҳудудий болалар ва ўсмирлар футбол академиялари фаолиятини тўғри йўлга қўйиш, академия битирувчиларининг келажакда етук футболчи бўлиб етишишларини таъминлаш, миллий ва ёшлар терма жамоалари учун муносиб номзодлар тайёрлаш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
 
Жумладан, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳар болалар-ўсмирлар футбол академияси ўқитувчилари ва ўқувчилари иштирокида “English For Football” мавзусида очиқ дарс ўтказилди. Очиқ дарс давомида инглиз тили бўйича мутахассис Саъдулла Музаффаров “English For Football” ўқув-дастури асосида мураббийлар билан футболга оид терминлар гуруҳ бўлиб ишлаш ва якка тартибда гапириш орқали мустаҳкамланди.
 
Шундан сўнг “British Premier Skills” дастури асосида иштирокчиларга мастер-класс ўтиб берилди.



Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan