Фарҳод Абдуллаев Малайзияда ўтказиладиган VAR тизими бўйича семинарда консультант сифатида иштирок этади

  • ЎФА
  • 13-06-2019
  • 387
Шу йилнинг 18-22 июль кунлари Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида VAR тизими бўйича семинарнинг иккинчи босқичи ўтказилади. Семинарни ФИФА ва IFAB мутахассислари олиб боришади. Ҳамюртимиз Фарҳод Абдуллаев мазкур семинарда консультант сифатида иштирок этади.

VAR тизими бўйича семинарнинг биринчи босқичи шу йилнинг 15-21 апрель кунлари Куала-Лумпур шаҳрида бўлиб ўтганди.
 
Таъкидлаш керакки, VAR тизими бўйича семинар 3 босқичдан иборат бўлиб, мазкур босқичлардан муваффақиятли ўтган ҳакамларга махсус сертификат тақдим қилинади ва улар учрашувларда VAR бўйича ҳакам сифатида фаолият олиб боришлари мумкин бўлади.
Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan