Сирдарёда ЎФАнинг мураббийликка тайёргарлик ўқув курслари бўлиб ўтмоқда

  • ЎФА
  • 12-06-2019
  • 604
Ўзбекистон футбол ассоциацияси малакали мураббийларни тайёрлаш ва уларнинг савиясии ошириш боришга катта аҳамият қаратиб келмоқда. 
 
Жумладан, Сирдарёда ЎФАнинг мураббийликка тайёргарлик бўйича 4 кунлик ўқув курсларига старт берилди. Мазкур ўқув курсларни Юрий Арслонов олиб боряпти. Унга Жўрабек Дўстматов ёрдам бермоқда. Ўқув курслари давомида мураббийлик фаолиятини бошламоқчи бўлиб турганларга ушбу соҳа ҳақида дастлабки маълумотлар берилади. Улар билан назарий ва амалий машғулотлар олиб борилади. Машғулотлардан кейин иштирокчилардан имтиҳон олинади. 
 
Имтиҳонларни муваффақиятли топширганлар "С" лицензияси учун ўқиш имкониятига эга бўлишади.


 
Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan